Фарғонада йўлларга ақлли қурилмалар ўрнатиляпти
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Айни пайтда Фарғона вилоятида аҳоли сони 4 миллиондан ошган бўлиб, куннинг тиғиз даврида шаҳар ва туманлар марказлари, катта автомагистрал йўлларда автомашиналар тирбандлиги сезилмоқда. Бу эса ушбу йўналишда замонавий мезонлар асосида илм-фан ютуқлари, инновация ғояларини амалиётга кенг жорий этишни тақозо этаётир.
Шу жиҳатларни инобатга олиб, Фарғона вилоятида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали ҳамда Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси тасарруфидаги корхоналар ҳамкорлигида 2024-2026 йилларда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар белгилаб олинган.

Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан автомобиль йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларга қулайликлар яратиш мақсадида “ақлли светофор”, “ақлли йўл белгилари” яратилиб, ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмоқда. Бу инновацион ақлли қурилмалар қуёш панели ҳамда шамол генератори орқали тўлиқ муқобил энергияда ишлайди. Афзаллиги шундаки, улар чорраҳаларда тирбандликлар ҳамда келиб чиқиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олади.
— “Ақлли светофор” қурилмалари дастлаб Фарғона шаҳрида қад ростлаган замонавий Экошаҳарда автомашиналар серқатнов 3 та кўчага ўрнатилиб, транспорт воситаларининг тартибли ҳаракатини йўлга қўйишга эришилди, — дейди Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси бош мутахассиси Асқарали Ҳусанов. — Шунингдек, навбатдаги ақлли йўл белгилари “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 218 км қисмига, Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўлининг 245 км қисми ўрнатилди.

“Ақлли йўл белги”лари автомашина ҳайдовчиларига ушбу автомобиль йўлида белгиланган тезлик 60 км/соат бўладиган бўлса, йўлнинг шу қисмида қандай тезликда кетаётганлигини ҳайдовчига кўрсатиб огоҳлантиради. Бундан ташқари, ушбу қурилма автомобиль йўлида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллигини аниқлаш ва шу асосда тирбандликларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг