Фарғонада адабиёт байрами

11:49 04 Октябр 2024 Жамият
245 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Анъанага кўра, шу кунларда Фарғона вилоятида «Адабиёт байрами» кунлари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ ёзувчи–шоирлар, адабиётшунос олимлар Қўқон шаҳрида тантанали равишда кутиб олинди.

— Бу йилги тадбирлар доирасида мумтоз адабиётимиз намояндалари Хўжаназар Ҳувайдо таваллудининг 320 йиллиги, Жаҳон отин Увайсийнинг 245 йиллиги,, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг 165 йиллиги, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг 135 йиллиги катта тантана сифатини нишонланиши белгиланган, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Дилшода Эргашева. —Шунингдек, шоир Ҳабибулло Саид Ғанининг 80 йиллиги, Ҳамид Бурҳоннинг 75 йиллиги ҳамда Энахон Сиддиқова, Носир Зоҳид, Карима Ашурова, Абдулатиф Турдалиев таваллудига 70 йил тўлиши муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.

Адабиёт байрамининг дастлабки куни Фурқатнинг Ёркентдан олиб келинган хоки қўйилган Шайхон қабристонидаги қабри зиёрат қилиниб, унинг сиймосига қўйилган ҳайкал ҳамда Қўқон шаҳри марказида ўрнатилган ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Қўқон драма театрида театрлаштирилган адабий–бадиий кеча ташкил этилди.

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари барчани ушбу байрам билан қутлаб, қутлуғ юбилей тўйини нишонлаётган Ҳамид Бурҳон, Носир Зоҳид, Карима Ашурова ва Абдулатиф Турдалиевга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Бугун вилоят шаҳар–туманлари бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер