Фарғонада 72 ёшли ота ўғлини пичоқлаб ўлдирди
Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 72 ёшли эркак 41 ёшли ўғлини пичоқланиб ўлдирди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Билдирилишича, воқеа 1 сентябрь куни соат 17:00 лар атрофида Олтиариқ тумани «Тошобод» МФЙда содир бўлган. Ўша куни 72 ёшли Н.Н. яшаш хонадонида ўғли 1983 йилда туғилган О.Н. билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал оқибатида у ўғлини қасддан ўлдириш мақсадида яшаш хонадонидан ошхона пичоғини олиб, ушбу пичоқ билан қуролланиб, О.Н.нинг кўкрак қафаси юқори чап томон қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Олган тан жароҳатлари оқибатида фуқаро О.Н. Олтиариқ туман Тиббиёт бирлашмаси ШТТЁБ реанимация бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2 сентябрь куни Олтиариқ тумани прокуратураси томонидан Н.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумон қилинувчи Н.Н. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг