Фарғонада 1,4 млрд сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилоятида 1,4 миллиард сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштириб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлдаги 307-сон қарори асосида ажратилган субсидия маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши бўйича Фарғона вилоятида ўрганиш ўтказилган. Ўрганиш давомида, 2023-2024 йиллар давомида тадбиркорлик субъектларига ажратилган жами 9,3 млрд сўм миқдоридаги субсидия маблағлардан 1,4 млрд сўмлик қисми ўзлаштириб юборилгани аниқланган.
Жумладан:
• Учкўприк туманида 2 та юридик шахс томонидан 37 нафар касаначига 309,4 млн сўмлик;
• Риштон туманида 1 та юридик шахс томонидан 42 нафар касаначига 277,2 млн сўмлик;
• Бағдод туманида 2 та юридик шахс томонидан 54 нафар касаначига 275,0 млн сўмлик;
• Бешариқ туманида 1 та юридик шахс томонидан 33 нафар касаначига 192,4 млн сўмлик;
• Қўқон шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 17 нафар касаначига 160,5 млн сўмлик асбоб-ускуналар етказиб берилмаган;
• Фарғона туманида 1 та юридик шахс томонидан 14 нафар касаначига 106,3 млн сўмлик;
• Фарғона шаҳрида 1 та юридик шахс томонидан 15 нафар касаначига 98,0 млн сўмлик;
• Данғара туманида 1 та юридик шахс томонидан 7 нафар касаначига 51 млн сўмлик;
Шунингдек, жами 335,0 млн сўмлик субсидия маблағлари асоссиз ажратилганлиги аниқланган. Хусусан, 6 нафар фуқаро номига икки маротаба, яъни такрорий тарзда жами 34,9 млн сўмлик субсидия маблағлари қарор талабларига зид равишда ажратилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори асосида вилоят бўйича тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган, жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган 47 нафар фуқарога асбоб-ускуналар хариди йўналишида аввал субсидия маблағи олган бўлишига қарамай, такроран жами 300,1 млн сўм субсидия ажратилгани маълум бўлган.
«Қарор талаби бўйича Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг тадбирлари орқали назорат қилиб бориш ишларида ҳам масъулиятсизлик ва қўпол хатоларга йўл қўйилган», дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тўпланган материаллар асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг