Евротуннелдаги носозлик Буюк Британия ва Европа ўртасидаги поезд қатновини «фалаж» қилди
Буюк Британия ва Франция ўртасидаги деярли барча туннель поездлари жиддий носозлик туфайли тўхтаб қолди. Бу ҳақида BILD нашри маълумот берди.
Маълум қилинишича, туннелдаги носозлик кабелларнинг шикастлангани ва электр таъминотидаги муаммолар сабаб юзага келган. Интернетда тарқалган видеотасвирларда темир йўл ёқасида электр кабелларининг чигаллашиб ётганини кўриш мумкин.
Маълум бўлишича, айни вақтда мазкур линия бўйлаб фақат битта қатнов йўли фаолият юритяпти. У ҳам бўлса сезиларли кечикишларга дуч келмоқда.
Ҳозирда минглаб йўловчилар «London St. Pancras International» ва «Paris Gare du Nord» вокзалларида қолиб кетишган. Поездларга чиқишга улгурган йўловчилар ҳам турли қийинчиликларга дуч келган. Хусусан, кўплаб йўловчилар ижтимоий тармоқларда ҳатто поездлардаги ҳожатхоналар ҳам ишламай қолгани ҳақида ёзишмоқда.
«Биз Янги йилни уйда, оила аъзоларимиз ва дўстларимиз билан нишонлашга умид қиламиз. Поезд ичкариси қоронғи, йўловчилар кутишмоқда. Ҳамма хавотирда», — дейди йўловчилардан бири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг