Европада ЖЧ саралашининг асосий қисми якунланди
Кеча, 18 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу ўйинлар якунига кўра, 5 та терма жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Ушбу тур Туркия терма жамоаси билан ўз майдонида дуранг ўйнаган Испания терма жамоаси 16 очко тўплаган ҳолда “E” гуруҳига биринчилик қилди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Сўнгги турда Босния термаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Австрия термаси ҳам 19 очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳида ғолиб бўлди ва мундиал чиптасини қўлга киритди.
Шунингдек, Белгия, Швейцария ва Шотландия терма жамоалари ҳам сўнгги турни муваффақиятли ўтказган ҳолда Жаҳон чемпионатининг иштирокчисига айланди.
Шундай қилиб, Европа минтақасидан мундиал чиптасига эга чиққан 12 та терма жамоа номи маълум бўлди. Қолган 4,5 та йўлланма учун саралаш ўйинлари давом эттирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг