Европада Украинага ёрдамни давом эттиришнинг иложи йўқлиги айтилди
Скандинавия мамлакатлари — Дания, Норвегия ва Швеция Украинага ёрдам кўрсатиш масъулиятининг адолатсиз даражада катта қисмини ўз зиммасига олишда давом эта олмайди. Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазири Мария Мальмер Стенергор маълум қилди.
«Аҳолиси 30 миллиондан кам бўлган Шимолий Европа мамлакатлари бу йил аҳолиси қарийб 1 миллиард бўлган НАТО мамлакатлари тақдим этаётган ҳарбий ёрдамнинг учдан бир қисмини таъминлаётгани — бу ҳеч қандай тарзда оқилона эмас. Ва бу Шимолий Европа мамлакатлари нима қилаётгани ҳақида кўп нарсани, лекин бошқалар нима қилмаётгани ҳақида ундан ҳам кўпроқ нарсани англатади», — дейди дипломат жаҳл билан.
Стенергорнинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатлар Киевни қўллаб-қувватлашнинг «деярли бутун юкини» ўз зиммасига олмоқда. Унинг таъкидлашича, бу «узоқ муддатли истиқболда адолатсиз ва барқарор эмас».
Аввалроқ, Чехия ҳукумати Бош вазир Андрей Бабиш бошчилигида Европа мамлакатларининг Украинага ёрдам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларига путур етказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан эса Европа Иттифоқи расмийлари Украинани молиялаштиришни давом эттириш учун кредит олишлари кераклигини айтди. Унинг тушунтиришича, Киевга ажратилган 135 миллиард евро ҳозирда Европа бюджетида мавжуд эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар келаётгани очиқланди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг