“Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилар конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусида Тошкент шаҳрида ўтказилади
2024 йил 30-31-октабр кунлари “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилари конференцияси: Барқарор сув ҳаракати парадигмасини ўзгартириш” мавзусидаги минтақавий конференция ўтказилади. Конференция Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Конференция Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ва Халқаро Нордик университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари агентлиги ҳамда “UzReportТВ” ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Конференция сув ресурсларини бошқариш ва одамлар ўртасидаги алоқаларнинг муҳим мавзулари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” Йўл харитасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаган ҳолда Марказий Осиёнинг бешта давлатидан 35 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин иштирокчини ўзида жамлайди. Жумладан, талабалар, ташаббускор ёшлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари, тадқиқотчилар, оммавий ахборот воситалари, ёш сиёсатчилар, шунингдек, ҳукумат экспертлари вакиллари иштирок этадилар.
Конференция очилишида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Қозоғистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Зулфия Сулейменова, Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Жамшед Шоимзода нутқ сўзладилар.
Конференцияда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, шунингдек, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги вакиллари иштирок этадилар. Конференцияда Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги делегациялари вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ёш етакчилари конференцияси Марказий Осиёнинг ёш лидерларини минтақавий ҳамкорликка жалб қилиш ва уларни тинглаш, Европа Иттифоқи – Марказий Осиё кун тартибини илгари суришда иштирок этишни тарғиб қилиш имкониятини беради. Хусусан, Барқарор сув ҳаракатига эътиборлари жалб қилинади. Конференция Марказий Осиё ва минтақалар бўйлаб минтақавий мулоқот ва шерикликни кучайтиради, шунингдек, Европа Иттифоқининг жамоатчиликка таъсири ва кўринишини оширади, иқлим барқарорлиги ва сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳаракатларини тушунишни таъминлайди.
Конференция Очилиш, Олий даражали панель ва Барқарор сув ҳаракати бўйича Европа Иттифоқи – Марказий Осиё ҳамкорлиги ҳамда Марказий Осиёдаги сув инқирозини ҳал қилишда ёшларнинг ролига бағишланган иккита тематик сессиядан иборат бўлади. Бундан ташқари, Конференция бир нечта интерактив семинарларни ўз ичига олади, улар давомида иштирокчилар сувдан фойдаланиш самарадорлиги, тежамкорлик ва сув дипломатияси каби ўзаро манфаатли сувга оид мавзуларни муҳокама қиладилар.
Шунингдек, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетининг тажриба майдонига (Сувчилар мактаби) экскурсия ўтказилади, бу эса иштирокчиларга амалий тажриба орттириш имконини беради.
Ушбу ноёб конференция Марказий Осиёнинг ёш етакчилари учун сув билан боғлиқ муаммолар бўйича ўз нуқтаи назарларини билдириш учун платформа бўлиб хизмат қилади ва кўплаб соҳаларда ҳамкорлик ва фикр алмашишга ёрдам беради.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили офиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
- Бош прокуратура музейига ноёб экспонатлар киритилди
- Ўзбек полвонлари кураш бўйича Жаҳон чемпионатида 72 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг