Эронда тинч намойишчиларга зўравонлик қилинса, АҚШ бу ишга аралашади — Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронда тинч аҳоли иштирокидаги намойишлар зўравонлик билан бостирилса, Америка Қўшма Штатлари бу жараёнга аралашишини маълум қилди. Бу ҳақида «Reuters» нашри хабар берди.
Трамп бу ҳақида «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган. Унинг таъкидлашича, агар Эрон ҳокимияти тинч намойишчиларни отиб, куч ишлатиш орқали ўлдирса, АҚШ уларни ҳимоя қилиш учун ҳаракатга ўтади.
«Биз тайёр ҳолатдамиз. Барча имкониятлар ишга туширилган ва ҳаракатга тайёрмиз», — дея ёзган АҚШ президенти.
Бу баёнот Эронда сўнгги уч йил ичида иқтисодий қийинчиликлар сабаб кузатилган энг йирик норозилик намойишлари бир қатор вилоятларда зўравонликка айланиб, бир неча кишининг ҳалок бўлиши ортидан янгради.
Намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар якшанба куни бошланган норозиликлар кескин кучайганини кўрсатмоқда. Норозиликларга ҳукумат сиёсати натижасида миллий валюта курсининг кескин пасайиши ва товар ҳамда хизматлар нархининг жадал ўсиши сабаб бўлган.
Маълумки, Дональд Трамп биринчи президентлик муддати давомида халқаро ядровий келишувдан чиқишга қарор қилган эди. Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб АҚШ Эронга қарши иқтисодий санкцияларни қайта жорий этган. Шу вақтдан бери Эрон иқтисодиёти жиддий қийинчиликларни бошдан кечириб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг