Эрон режим ўзгаришини бошдан кечирди — Трамп

16:37 08 Апрель 2026 Дунё
365 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан муносабатлар юзасидан баёнот берди.

Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Эронда режим ўзгариши самарали кечган. Эндиликда Вашингтон Теҳрон билан яқиндан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, Трамп Эронда уранни бойитишга йўл қўйилмаслигини алоҳида таъкидлаб, чуқур жойлашган ядровий объектлар АҚШ томонидан назорат остида эканини билдирган. У мазкур объектлар ҳатто B-2 бомбардимончи самолётлари орқали кузатувда эканини ҳам қўшимча қилган.

Билдирилишича, Эронга ҳужумнинг илк кунидан буён ушбу ядровий объектларга тегилмаган ва улар доимий равишда сунъий йўлдошлар орқали кузатилмоқда.

Қўшма Штатлар етакчисининг сўзларига кўра, музокаралардаги 15 та банднинг аксарияти бўйича аллақачон келишувга эришилган. Ҳозирда АҚШ ва Эрон ўртасида тарифлар ҳамда санкцияларни юмшатиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер