Ерга яқинлашган астероид ёниб кетди
Олимлар кичик астероидни Ер атмосферасида ёниб кетишидан икки соат олдин топдилар. У сайёрамиз томон учаётган самовий жисмларни кузатувчи мониторинг тизимларини четлаб ўтишга муваффақ бўлди.
Астероидга 2024 UQ номи берилди. Унинг диаметри 1 метрдан ошмагани учун у ҳеч қандай хавф туғдирмади.
22 октябрь куни астероид «Астероид охирги огоҳлантириш тизими» (ATLAS) томонидан аниқланган. Бу Гавайидаги тўртта телескопдан иборат тармоқ бўлиб, улар доимий равишда осмонни ҳаракатланувчи объектларни текширади. Икки соатдан кейин астероид Тинч океани устидаги атмосферада ёниб кетди.
Телескоплар астероидни сайёрага тўғридан-тўғри яқинлашгандан кейингина «сезди». Олимларнинг тушунтиришича, АTLAS тўқнашув эҳтимоли юқори бўлган жисмни ўз вақтида аниқлай олмаган, чунки у икки қўшни майдон чегараси яқинида жойлашган.
2024 UQ бу йил Ер билан тўқнашган учинчи объектдир. Кенглиги тахминан бир метр бўлган 2024 BХ1 январда Берлинда ёниб кетган, 2024 RW1 центабр ойида Филиппинда портлаган.
Олимлар нафақат астероидларни кузатиш технологияларини, балки Ер учун хавфли объектни бошқа йўналишга йўналтириш қобилиятини ҳам ишлаб чиқмоқда. 2022 йилда NASА космик аппарати иккилик астероид тизимига қулаб тушди ва Диморф номли объектни орбитадан буриб юборди. Тўқнашув тезлиги соатига 22 минг кмдан ошди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг