Эрдўғоннинг рақиби ҳибсга олинди
Истанбул мухолифат мери Акром Имомўғли ҳибсга олинди. Имомўғлининг уйи тинтув қилиниб, мер Истанбул полиция бўлимига олиб кетилгани маълум. Бу ҳақида «Контекст» нашри хабар берди.
Унда айтилишича, ҳозирда Истанбул шаҳрида митинглар ўтказиш тақиқланган ҳамда ижтимоий тармоқларга кириш чеклаб қўйилган.
Нашр маълумотларига кўра, шаҳар ҳокимиятига қарши тергов бошланган. 106 нафар гумонланувчини ҳибсга олиш учун ордер берилган. Бош прокуратуранинг таъкидлашича, тергов давомида коррупция ва ноқонуний тендерлар аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Имомўғли ва бир нечта ишбилармонлар ноқонуний даромад олишган, пул ювишган, маблағларни махфий ҳисоб рақамига ўтказишган. Имомўғли айтадики, ҳукумат халқнинг иродасини тортиб олган ва полицияни ёвузлик учун восита сифатида ишлатмоқда.
«Биз буюк зулмга дуч келдик. Аммо мен таслим бўлмаслигимни билишингизни истайман. Мен барчангизни жуда яхши кўраман, миллатга ишонаман», — деди шаҳар ҳокими.
Илгари Истанбул университети Шаҳар мерининг дипломини бекор қилган эди. Шу сабабли сиёсатчи президентликка номзодини қўя олмайди. У амалдаги президент Эрдўғоннинг асосий рақиби сифатида танилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Саида Мирзиёева Брюсселда Европа Иттифоқи комиссари билан учрашди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг