Энг кўп янги корхоналар Тошкентда ташкил этилган
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда жорий йилнинг илк чорагида энг кўп корхона Тошкентда ташкил этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Қўмита маълумотларида қайд этилишича, республикамизда 2025 йилнинг январь июнь ойларида жами 43 305 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Ушбу рақамлар янги корхоналар ташкил этилиши даражасининг ўтган йилги кўрсаткичларига қараганда 2,1 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Янги корхоналар сонининг ортиб бораётгани — иқтисодий фаоллик ошаётгани, фуқароларда ташаббус кўпайгани ва ишбилармонлик муҳити яхшиланаётганидан далолат.
Статистика маълумотларига кўра, энг кўп корхоналар ташкил этилган уч ҳудуд 9 489 та корхона билан Тошкент шаҳри, 4 223 та корхона билан Тошкент вилояти ва 3 848 та янгидан тузилган корхона билан Хоразм вилояти бўлган.
Шу билан бир қаторда, Фарғона вилоятида 3 690 та, Самарқанд вилоятида 3 196 та, Қашқадарё вилоятида 2 726 та, Сурхондарё вилоятида 2 551 та, Бухоро вилоятида 2 493 та, Андижон вилоятида 2 258 та, Наманган вилоятида 2 192 та, Қорақалпоғистонда 1 995 та, Жиззах вилоятида 1 872 та, Навоий вилоятида 1 720 та, Сирдарё вилоятида 1 052 та янги тадбиркорлик субъектлари очилди.
Аввалроқ 2025 йилнинг январь май ойларида 4,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг