Энергия инқирози: Афғонистон аҳволи яхшиланмоқда
Қалтис об-ҳаво шароитида Афғонистонда электр энергияси бўйича катта узилишлар кузатилмоқда.
Якшанба кунига қадар давлатга Ўзбекистон ва Туркманистондан энергия экспорти ҳам тўхтаб қолган эди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўхтатган эди. Ўзбекистон техник муаммолар туфайли экспортни тўхтатган бўлса, Туркманистон ўз навбатида кучли шамол туфайли электр энергиясини экспорт қила олмай қолганди. Афғонистон ўзининг зарур электр энергиясининг асосий қисмини Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилади.
Афғонистоннинг “Da Afghanistan Breshna Shirkat” компанияси якшанба куни Ўзбекистон ва Туркманистондан электр энергияси импортига халақит бераётган техник муаммолар ҳал этилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Amy TV” нашри хабар берди.
Кучли шамол туфайли юзага келган узилишлар икки қўшни давлатдан электр энергияси импортини вақтинча тўхтатиб, бир нечта вилоятлар электр таъминотисиз қолган.
Қайд этилишича, техник муаммолар ҳал этилиши мамлакатда зарар кўрган вилоятларда нормал электр таъминотини тиклашга имкон берди.
Компания баёнотида, Балх, Саманган, Парвон, Панжшир, Каписа, Кобул, Нангарҳор, Лагман, Пактия, Логар, Хост, Майдан Вардак, Ғазни ва Бағлон электр энергияси оддий режимда етказиб бериладиган вилоятларга кирди.
Жорий йил февраль ойида Афғонистон Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича икки йиллик қарздорликни тўлагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг