Энди Украина Россия ичига зарба бера олади — ОАВ
Архив фото
Америка Қўшма Штатларининг истеъфога чиқишга тайёрланаётган раҳбари Жо Байден Украинага Россия ҳудудида зарба бериш учун АҚШ томонидан тақдим этилган қуроллардан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда “Reuters”, “New York Times” каби оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. Шунингдек, икки АҚШ расмийлари Украина яқин кунларда қурол ёрдамида узоқ масофага ҳужумлар уюштиришни режалаштираётганини маълум қилган. Ҳозирча Оқ уй бу хабарларга изоҳ бермаган.
“Бугунги кунда кўпчилик оммавий ахборот воситаларида биз тегишли чоралар кўриш учун рухсат олганимизни айтишмоқда. Бироқ зарбалар гап билан амалга оширилмайди буни ракеталар кўрсатади”, — дейди Владимир Зеленский украиналикларга. Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски бу хабарларни олқишлаб, АҚШ Россияга Путин тушунадиган тилда жавоб бераётганини айтган.
Россиялик депутат Владимир Жабаров Украинанинг АҚШ қуролларидан Россия ичкарисига зарба бериши учинчи жаҳон урушига олиб келишини таъкидлаган. Унинг қўшимча қилишича, Россиядан қарши жавоб дарҳол бўлади.
ATACMS ракеталари 306 км масофани босиб ўтишга қодир. Зеленский бир неча ой давомида Россия ҳудудидаги нишонларга қарши қурол ишлатишга рухсат сўраб келган. Буюк Британия ва Франция ҳам ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган.
Москва, аввалроқ, Вашингтон томонидан АҚШ етказиб бераётган қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни юмшатиш бўйича ҳар қандай ҳаракатни катта кескинлик сифатида кўриши ҳақида огоҳлантирган эди. АҚШ қарори сиёсатдаги жиддий ўзгаришларни кўрсатади ва Россиянинг шаҳарлар ҳамда электр тармоқларига ҳужумларини тўхтатиш учун курашаётган Украина ҳукуматини кучайтиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг