Энди ҳар бир дарахтнинг ўз эгаси бор

19:52 16 Август 2023 Жамият
602 0

Фото: “Халқ сўзи”

Андижонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган ҳар бир кўчат парвариши учун алоҳида назорат ўрнатилди.

Шу мақсадда вилоятдаги мавжуд 909 та маҳалла ҳудудига ўтқазилган салкам 1, 9 миллион туп мевали ва манзарали дарахт, 3,3 миллион дона терак ниҳоллари ҳамда 11 миллион дона гул кўчатларини уч йил давомида парваришлаш юзасидан 909 нафар ишчи жалб этилди.

— Бунинг учун “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарида рўйхатда турувчи, ишсиз ва кўчат парваришидан хабардор бўлган фуқаролар танлаб олинди, — дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Андижон вилояти бошқармаси ходими Лочинбек Исомуддинов. — Уларга ойлик маош тайинланди ва ҳар куни ўзларига бириктирилган манзилда кўчатларни суғориш, парваришлаш, шакл бериш каби вазифалар юклатилди. Бунинг натижасида ёш ниҳолларнинг қуриб қолиш ҳолатлари камайди.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер