Энди ҳаммаси бир жойда!

10:21 08 Май 2020 Жамият
2065 0

“Ўзсаноатқурилишбанк” янги “JOYDA” мобил иловасини ишга туширди.

Натижада эндиликда мижозлар ушбу илованинг маркетплейсидаги исталган товарни ҳеч қандай ҳужжатларсиз харид қилиб, пулини бўлиб тўлаш имконига эга бўлади. Бунда банк кредити онлайн расмийлаштирилиб, товарлар кўрсатилган манзилга бир иш куни ичида бепул етказиб берилади.

Мазкур хизматдан барча тижорат банклари мижозлари фойдаланишлари мумкин. Илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир харид учун банк алоҳида совға – Visa Gold картаси ва маҳсулот суғуртасини ҳам етказиб беради.

“JOYDA” билан анъанавий банк хизматларидан ҳам одатдагидек фойдаланиш мумкин. Онлайн омонатларни расмийлаштириш, пластик картадаги пул маблағларини бошқариш, уни зарур ҳолатда тезда блокка тушириш, карталараро ўтказмаларни амалга ошириш (бунда, “Ўзсаноатқурилишбанк” карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия тўлови – 0%, бошқа банкларнинг карталарига эса – 0,5%) шулар жумласидандир.

Иловада махсус чат орқали мутахассисга мурожаат қилиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “JOYDA” орқали сотиб олинган товарлар ҳозирча фақат Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб берилади. Яқин орада бошқа ҳудудларда ҳам етказиб бериш йўлга қўйилади.

JOYDA иловасини юклаб олиш учун:

 iPhone

Android

Қўшимча маълумотлар учун:

+998-71-200-43-43 – Колл-марказ

@sqbsupport – телеграм-бот

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер