ЭЪЛОН!

15:32 30 Август 2024 Илм-фан
278 0

Халқаро Нордик Университети олий таълимдан кейинги таълим институтларига 2025 йил учун докторантура, таянч докторантура ҳамда мустақил изланувчилик учун қабул эълон қилади:

Таянч докторантура ҳамда мустақил изланувчилик киришни хоҳловчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори иловасида кўрсатилган Низом талабларига жавоб бериши ва қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этишлари керак:

— ректор номига ариза;

— қисқача биографик маълумот (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати (3.4-шаклда), шунингдек уларнинг нусхалари;

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси.

— паспорт нусхаси;

— тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сонли ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сонли қарорларида келтирилган рўйхат ҳамда ОТФВИ вазирлигининг 2024 йил 14 июндаги 211-сон буйруғи 3-иловасида келтирилган даражалар асосида);

— иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун)

Докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка (DSc) киришни хоҳловчилар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори иловасида кўрсатилган Низом талабларига жавоб бериши ва қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда тақдим этишлари керак:

— ректор номига ариза;

— қисқача биографик маълумот (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);

— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);

— олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;

— тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;

— нашр этилган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл), шунингдек уларнинг нусхалари;

— паспорт нусхаси;

— тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 4 апрелдаги 4-қ/қ-сонли ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 2 апрелдаги 3-мҳ-сонли қарорларида келтирилган рўйхат ҳамда ОТФВИ вазирлигининг 2024 йил 14 июндаги 211-сон буйруғи 3-иловасида келтирилган даражалар асосида);

— иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун).

Ҳужжатлар 2024 йил 15 сентябрдан 15 октябргача https://daraja.ilmiy.uz/ сайти орқали онлайн қабул қилинади.

Докторантура, таянч докторантура ҳамда мустақил изланувчилик учун кириш имтиҳонлари 2024 йил 1 — 25 ноябрь кунлари ўтказилади.

Таянч докторантура ва мустақил изланувчиликда ўқиш учун талабгорлар мутахассислиги бўйича кириш имтиҳонларини топширадилар.

Докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

Мурожаат учун манзил: 100096 Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 8/2.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?