Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (830-сон, 26.12.2025 й.) билан «Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш ва уларда акс эттирилган операциялар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Низом электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (ЭҲФ) товарларни (хизматларни) айнан битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш тартибини, шунингдек, хавф даражасига қараб ЭҲФлар бўйича ҚҚС тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятларини белгилайди.
Низомга кўра, ЭҲФлар хавф даражасини баҳолаш тизими (Ахборот тизими) асосида аниқланган юқори хавф даражасига эга бўлган ЭҲФларнинг улуши ҳисобот даврида ҚҚС тўловчилари томонидан расмийлаштирилган жами ЭҲФлар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
ЭҲФларнинг хавф даражаси мезонлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.
Ушбу Низомни қўллаш мақсадида ЭҲФлар хавф даражалари бўйича қуйидаги тоифаларга мувофиқ таснифланади:
- хавф даражаси паст ЭҲФлар;
- хавф даражаси юқори ЭҲФлар.
Шунингдек, ЭҲФлар ахборот тизимида назарда тутилган ҳар бир мезон бўйича тегишли баллар сонини қўшиш орқали автоматик тарзда баҳоланади.
ЭҲФлар хавф даражалари бўйича қўлланадиган ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган умумий балл асосида таснифланади.
Солиқ қўмитаси хавф даражасини ҳисобга олган ҳолда, ЭҲФларнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг