Эл бошига иш тушганда...
Иллюстратив фото
Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар 6000 дан ортиқ эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Бугунги синовли кунларда халқимизга хос мурувватлилик тадбиркорларимизнинг меҳр-оқибати, ташаббускорлиги, саховатпешалигида яна бир бор кўзга ташланмоқда. Айни кеча-кундузда улар томонидан аҳолининг муҳтож қатламига ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиб, ташвишлар баҳам кўрилмоқда, десак муболаға эмас. Хусусан,Навоий шаҳрида иссиқхона фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар томонидан эҳтиёжманд оилаларга инсон саломатлиги учун муҳим аҳамиятга эга витаминга бой сабзавот маҳсулотлари етказиб берилди.
Кармана туманидаги “Кarmana golden eggs”корхонаси раҳбари Азиз Сувонов томонидан эса карантин бошланган дастлабки кунлардан эътиборан ҳар куни Навоий шаҳри ва Кармана тумани маҳаллаларида қорамол ва товуқ гўшти ҳамда тухумнинг арзонлаштирилган савдоси ташкил этилмоқда. Чунончи, қорамол гўштининг 1 килограмми 40, товуқ гўштининг эса 10 минг сўм этиб, тухумнинг донаси 500 сўм белгиланиб, ҳар бир хонадонга 2 килограммдан гўшт ва 30 донадан тухум сотилмоқда.

- Шунингдек, тадбиркор маҳалламиз аҳлига хонадонларда паррандачиликни йўлга қўйишни таклиф этиб, бунинг учун уч кунлик жўжалар етказиб беришини билдирди, — дейди Кармана туманидаги “Деҳқон” МФЙ раиси Нурали Тошев, — Шу асосда бугунги кунда эллик оиланинг рўйхатини шакллантирдик.
Табиий газ ва электр энергияси таъминотида ҳеч қандай чеклов ва узилишлар бўлмаслигини истеъмолчилар орасида кенг тарғиб қилиш, аҳолини ҳеч қандай таҳликага тушмасдан уйда, оиласи бағрида қолиши ушбу офатга қарши туришнинг энг муҳим шартидир. Шу боис кўпгина фуқароларнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги наинки, тадбиркорлар балки оддий саховатпеша фуқаролар томонидан тўланаётганлиги эътиборга молик. Хусусан, Хатирчи туманининг Дамариқ маҳалласида яшовчи Ш.Қозоқованинг табиий газдан 1 млн. 407 минг сўмлик қарздорлигини фуқаро Я.Жаниев тўлаб берилди.
Шунингдек, фуқаро Э.Қодиров, А.Жабборов, К.Эшқувватов, Н.Шакиров ва Э.Жумаевлар ҳозирда қарздорликни тўлаш имконияти чекланган фуқароларнинг қарздорлигини қоплаш учун ўз пул маблағларини бюронинг ҳисоб рақамига ўтказиб бердилар. Мазкур маблағлар тўлов қобилиятига эга бўлмаган 71 нафар фуқаронинг ижро ҳужжатларидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилди.
Темур ЭШБОЕВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг