Экспонатлар билан бойиган музей
Ўзбек миллий мақом санъати маркази музей фонди тарихий аҳамиятга эга экспонатлар билан тўлдирилди. Гап шундаки, фондга Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек мусиқали драма театр санъати ва миллий оркестрига асос солган атоқли бастакор Тўхтасин Жалиловга оид муҳим ашёлар олиб келинди.
Ушбу экспонатлар орасида, айниқса, 1965 йилдан ишлаб чиқарила бошланган “Молодёжный” русумидаги электрофон эътиборни тортади. Бу ускуна санъаткор ҳаётининг сўнгги йилларига тўғри келган давр маҳсули бўлгани билан тарихий жиҳатдан муҳимдир.
Шунингдек, фондга санъаткорга тегишли ва ҳозирги кунда жуда ноёб, тарихий фотосуратлар ҳам топширилди. Мазкур экспонатлар Т. Жалилов меросини чуқурроқ ўрганиш, унинг ҳаёти ва ижодини кенг жамоатчиликка етказиш имкониятини оширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
- Қийинчиликларда тобланган, ички куч ва оғриқларни жиловлай олган — «Инсон»
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг