“Дунё гўзали — 2025” ғолиби аниқланди
Чехиялик модель Натали Пушкинова “Дунё гўзали — 2025” танловида ғолиб деб топилди. Танловнинг финал босқичи “Critical Beauty Philippines” канали томонидан эфирга узатилди.

Кеча, 5 ноябрь Филиппин пойтахти Манила шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада 79 мамлакатдан келган гўзаллар иштирок этди. Танловда исландиялик Соллис Вала Иварсдоттир “Ҳаво гўзали”, Вьетнам вакили Чинь Ми Ань “Сув гўзали”, Таиланддан келган Вари Нгамкхам эса “Олов гўзали” номига сазовор бўлди.

Шунингдек, Колумбия вакили энг яхши намойиш учун, кубалик иштирокчи эса кечки либос бўйича совриндор деб топилди.
Маълумот учун, нуфузи жиҳатидан “Miss Universe”, “Miss World” ва “Miss International” кабилар била бир қаторда турадиган “Дунё гўзали” танлови 2001 йилдан буён ўтказилиб келинади. У нафақат гўзаллик, балки атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ғояларини илгари суришга қаратилган. Танлов ғолиблари кейинчалик бутун дунёда экология элчилари сифатида фаолият юритади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг