Драган Чераннинг янги жамоаси маълум бўлди
“Насаф” клубининг собиқ футболчиси Драган Черан фаолиятини “Андижон”да давом эттиради. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон чемпионатида тўп суриб энг яхши легионерлардан бири бўлиб келган тўпурар ҳужумчи Драган Черан билан шартнома имзоланди.
Умид қиламизки, тажрибали ҳужумчи янги мавсумда жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олади”, — дейилади, манба хабарида.
Маълумот учун, Драган 1987 йилнинг 6 октябр куни Сербияда таваллуд топган. Тажрибали футболчи фаолияти давомида “Смедерево-1924” (Сербия), “Пожаревас” (Сербия), “Вестерло” (Бельгия), “Хапоэл Хайфа” (Исроил), “Маккаби Нетания” (Исроил), “Симург” (Озарбайжон), “Хаджер” (Саудия Арабистони), “Вардар” (Македония), “Пахтакор” ва “Насаф” клубларида тўп сурган.
Чераннинг Ўзбекистондаги фаолияти 2016 йилдан бошланган. У 2019 йилдан 2024 йилгача кетма-кет 6 марта Ўзбекистон чемпионати тўпурарига айланган. Бу борада Черан Ўзбекистон чемпионатида мутлақ рекордчи саналади.
Драган фаолияти мобайнида шу пайтгача 538 та ўйинда майдонга тушиб 239 та гол урган ва 57 та голли узатмани бажарган.
Жумладан, Суперлигада 226 ўйинда рақиблар дарвозасига 147 та тўп киритган. Шунингдек, Черан 5 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Суперкубок ғолиби ва 2 марта Кубок соҳибига айланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг