Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди

Фото: AP
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг адвокатлари ҳакамлар ҳайъати айблов хулосасига тайёргарлик кўрмоқда, шундан сўнг сиёсатчи ҳибсга олиниши мумкин.
Дональд Трампнинг адвокатлари судьялар ҳайъати томонидан унга қарши эҳтимолий айблов эълон қилишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, агар Трампга жиноий иш очишга қарор қилинса, уни ҳибсга олиш хавфи бор. Қайд этилишича, собиқ давлат раҳбарининг иши бўйича ҳукм якуний босқичда.
Шунингдек, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидан республикачилар Трампга айблов эълон қилмоқчи бўлган прокурорни конгрессга чақиргани хабар қилинган.
«Сизнинг хатти-ҳаракатларингиз адолатни тенг қўллашга бўлган ишончга путур етказади ва 2024 йилги сайлов кампанияси жараёнига аралашувга айланиши мумкин», дейилади сиёсатчиларнинг жамоавий мактубида.
Аввалроқ, собиқ президент порноактриса Стефани Клиффордга тўловлар бўйича иш юзасидан сўроққа чақирилгани хабар қилинган эди.
Тасдиқланишича, Трампнинг адвокати Майкл Коэн 2016 йилги президентлик сайлови кампанияси авжида қизга 130 минг доллар тўлаган. Бунинг эвазига у сиёсатчи билан муносабатларини сир сақлаши керак бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг