Доллар курси арзонлашди

11:35 24 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1999 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 25 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 21 тийинга арзонлашиб, 9526 сўм 28 тийинга етган.

1 Евро курси эса 10 сўмга ошиб, 10 329 сўм 35 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 25 тийинга арзонлашиб, 148 сўм 82 тийинга етган.

1 Буюк Британия фунт стерлинги 76 сўм 24 тийинга пасайиб, 12 354 сўм 63 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер