Диққат: Энди автомобиллар билан боғлиқ қоидабузарликлар «Road 24» иловаси орқали текширилмайди

Коллаж: «Халқ сўзи»
Эндиликда ҳайдовчилар шахсий автотранспорт воситалари билан боғлиқ маълумотларни «Road 24» мобил иловаси орқали била олмайдилар. Бу ҳақида ЙҲХХ aхборот хизмати бошлиғи Зойир Йўлдошов маълум қилди.
Билдирилишича, «Road 24» мобил иловаси ҳамда ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.
Шунингдек, эндиликда ҳайдовчилардан «Safe Road YHXX» иловасини юклаб олиш орқали шахсий автомобили ҳақидаги маълумотларни билиб боришлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилган.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, «Road 24» мобил иловаси билан ҳамкорлик якунига етганлиги боис, қўл телефонингиздаги «Ap Store» ёки «Play market» орқали ДЙҲХХнинг «Safe Road YHXX» иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади ЙҲХХ ахборот хизмати бошлиғи хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг