Деҳқонободда тикилган либослар Европада харидоргир
Иллюстратив фото
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Деҳқонобод туманида «Зарафшон текстиль» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2023 йилда йирик тўқимачилик корхонаси қурилиб, ишга туширилган эди. Ушбу корхона қисқа вақт ичида катта муваффақият йўлини босиб ўтишга улгурди.
— Қўлигул чеварларимиз тиккан либослар жуда харидоргир, — дейди иш бошқарувчи Ҳасан Умаров. — Деҳқонободдаги корхона «Зарафшон текстиль» МЧЖнинг 12-филиали ҳисобланади. Бошқа корхоналарда бичилган матолар бу ерда тикилиб, қадоқланиб, тўғри экспортга йўналтирилади. Айни пайтда ойига 300 минг донадан ошиқ болалар ва эркаклар либослари тикилиб, маҳсулот тўлиқ Европа давлатларига экспорт қилинмоқда.
Эътиборли томони, корхонада 350 дан зиёд хотин-қизлар иш билан банд. Корхона раҳбариятининг айтишича, маҳсулотга хориж бозорларида талаб катта. Шу боис ишлаб чиқариш салмоғини ошириш режа қилинган. Бу яна 150 дан ошиқ ишчи кучига эҳтиёж пайдо бўлади, деганидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг