Давлат ташқи қарз миқдори камайди
2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайди.
Давлат қарзининг камайиши асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланади.

Хусусан, жорий йилнинг I чорагида:
- Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 126,2 млн. долларга камайди;
- давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 52,6 млн. долларга ошди;
- давлат кафолати остида жалб қилинган ички қарз қолдиғи 73,1 млн. долларга камайди;
- давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар қолдиғи 135 млрд. сўмга ошди.
Масалан, январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1%га қадрсизланган. Ўзбекистон давлат ташқи қарзлари портфелида эса иенанинг улуши 11%ни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг