Дарахтларни «осма укол» воситасида даволаш усули яратилди

14:42 25 Июль 2025 Жамият
131 0

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Гулистон давлат университетининг Агробиотехнологиялар ва биокимё илмий-тадқиқот институтида профессор Ҳабибжон Қўшиев ва унинг шогирдлари Тўлқин Жўраев, Муҳриддин Худойназаров томонидан дарахтларнинг ҳолати ҳамда касалликларини таҳлил қилиш ва уларни даволашнинг инновацион усули ишлаб чиқилди.

Мазкур усулнинг эътиборли жиҳати шундаки, институт олимлари яратган биопрепаратлар дарахт танасига томчилатилган ҳолда, яъни халқ ибораси билан айтганда, «осма укол» орқали юборилади. Тажриба-синовлардан маълум бўлдики, ушбу биотехнологик муолажалар орқали касалликлар бартараф этилиши билан бирга дарахтларнинг барқарор ўсиши ва ривожланишига ҳам эришилади.

— Дарахтларнинг соғломлиги ва атроф-муҳитга янада кўп фойда келтиришини таъминлашда ушбу усул катта самара беради, — дейди мазкур илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ҳабибжон Қўшиев. — Шунингдек, илмий аҳамиятга эгалиги баробарида амалиётда қўллаганларга ҳар жиҳатдан фойда келтиради. Айниқса, боғдорчилик ҳамда дарахтларни асраш билан шуғулланувчиларга бу технология кўплаб имкониятлар эшигини очади.

Маълумот учун: Агробиотехнологиялар ва биокимё илмий-тадқиқот институтида амалга оширилаётган изланишлар натижасида муҳим ютуқларга эришилмоқда. Хусусан, институтда яратилган микробиопрепаратлар, шу жумладан, микробиовак қишлоқ хўжалигида юқори самара бераётир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?