Дала четларида боғлар барпо этилмоқда
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Гулистон туманида 542 та фермер хўжаликларининг далалари четида 502 гектар мевали боғ барпо этилмоқда.
— Президентимизнинг 2024 йил 30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори айни муддао бўлди. Дала четларидан ташқари ирригация-мелиорация тармоқлари четидаги бўш ерларда ҳам боғлар яратилмоқда, — дейди Гулистон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Сардорбек Ўтбосаров. — Бунда кўчатларнинг тупроқ шароитига ҳамда турли касалликларга чидамлилигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис ҳар қандай ер, иқлим шароитида ҳам барқ уриб ўсадиган, мўл мева берадиган уч дарахт тури, яъни олча, беҳи, чилонжийдадан иборат боғлар ташкил қилинмоқда. Бўш ётган ерларда токзор ва олхўризорлар ҳам пайдо бўлмоқда.

Фермер хўжаликлари далалари четига жами 445 минг туп мевали кўчат экилиши мўлжалланган бўлса, суғориш, коллектор ва дренаж тармоқлари атрофидаги бўш ерларга 50 минг туп мевали дарахт ниҳоллари ўтқазилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг