Дала четидаги хазина
Бўстон туманида дала четларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилди. Ваҳоланки, узоқ йиллар давомида эътибор қаратилмаган бундай ҳудудларнинг 1 квадрат метридан ўртача 9-10 минг сўм фойда олса бўлади. Бу кам миқдордек туюлиши мумкин, бироқ умумий майдон ҳисобидан келиб чиқсак, яхшигина даромад эканига амин бўламиз.
— Дала четидаги фойдаланилмаётган 1,5 гектар майдонга қовоқ эккандик, — дейди “Бўз ипак йўли” фермер хўжалиги ишчиси Хусния Одилова. — Натижаси чакки эмас! Жами 40 тонна ҳосил йиғиб, 120 миллион сўм даромад олишни режалаштирмоқдамиз. Бундан ташқари, 2 км. йўл четига ток эккандик, бу йил ҳосилга кирди. Шунингдек, бодом, олча, шафтоли каби кўчатлар ҳам экканмиз. Улар ҳосилга киргач, даромадимиз янада ортади.
Умуман олганда, ҳар бир қарич ернинг қадрини биладиган бўстонликлар 137 гектардан иборат дала четларига мевали дарахт кўчатлари экишди. Шундан эртаки узум навидан 22 тонна ҳосил йиғилди. Хулоса қилиш мумкинки, шу пайтгача эътиборимиздан четда қолган ҳудудлар аслида катта даромад манбаи экан.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг