«Чорсу» бозорида ёнғин юз берди

17:35 26 Январь 2026 Жамият
484 0

Фото: «UzNews»

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги Чорсу бозорида ёнғин бўлаётгани айтилган видеолар тарқалди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 26 январь куни соат 16:04 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасида жойлашган «Чорсу» бозорида дўкон ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:08 да етиб бориб, соат 16:20 да ёнғинни қуршаб олган ва 16:25 да тўлиқ ўчирган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин туфайли дўкон ертўласининг тахминан 15 квадрат метр қисми ёниб зарарланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?