Чўпонотада янги боғлар барпо этилади
Олиб борилаётган барча ишлар бевосита “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида ташкил этилмоқда.
Лойиҳага мувофиқ дарахт, бута ва гул кўчатларини экиш тизимида жиддий ўзгаришлар амалга ошириляпти. “Яшил боғ”, “Яшил жамоат парки”, деб аталадиган янги табиий ҳордиқ масканлари нафақат аҳоли учун қулайлик яратади, балки шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Шу мақсадда Самарқанднинг ҳамма жойини дарахтзор, бутазор, гулзор ва майсазорга айлантириш борасидаги ишларга кенг урғу бериляпти.
— Шаҳардаги яшил масканлар майдонини кенгайтириш, боғ, хиёбон ва кўчалардаги касалланган, қуриб қолган дарахтлар ўрнига янгисини ўтқазиш орқали табиий мўътадилликни таъминлаш чоралари кўриляпти, — дейди Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари Ф. Нажмиддинов. — Бу борада шаҳарнинг шарқий чеккасида жойлашган Чўпонота тепалигида катта майдонда манзарали ва игнабаргли дарахт кўчатлари ўтқазилиб, яшил ҳудуд барпо этилди.
Бошланган бу хайрли ишни қутлуғ мақсад йўлида давом эттиришга бел боғланган. Шу йўлда “Расадхона” маҳалласининг Чўпонота тепалигига туташ ҳудудида шу йил куз фаслида Ўрмон хўжалиги томонидан умумий майдони 4,8 гектар бўлган “Яшил боғ” барпо этишга киришилади. 2024 йили бу иш яна давом эттирилиб, 7,8 гектар майдонда янги боғ барпо этиш кўзда тутилган.
Боғдаги кўчатларга агротехник ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш, касалликлардан сақлаш учун ўрмон хўжалиги ва тегишли ташкилотлар иштирокида махсус хизмат тизими ташкил қилинади. Чўпонотада бошланган хайрли ишлар шаҳарнинг барча бурчакларида тизимли равишда давом эттирилади ва бу ишга етарли миқдорда маблағ, техника воситалари ҳамда ишчи кучи ажратилади.
Шу ўринда айтиш керакки, кўчат экиш билангина ободончиликка эришиб бўлмайди. Экилган ниҳолларни парваришлаш, уларни пайҳон қилинишдан асрашдек муҳим ва давомли вазифа ҳам борки, бу жараён кўчатларнинг дарахтга айланишида муҳим ҳаётий омил ҳисобланади. Энг муҳими, уларнинг парвариши муҳофаза билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борилиши зарур.
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг