Чет тили имтиҳони натижалари эълон қилинди
2026 йил 10-26 январь кунлари бўлиб ўтган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, тест натижалари «my.gov.uz» сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Менинг аризаларим» бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари мумкин бўлади.
Тест синовидан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини «my.gov.uz» сайти орқали электрон тарзда юклаб олиш имконияти ҳам бор.
Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 3 кун мобайнида «my.gov.uz» сайти орқали апеллация шикояти беришлари мумкин. Апеллация шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг