Чегарачиларга муносиб туҳфа
Сўх туманида жойлашган чегара қўриқлаш взводининг икки қаватли янги маъмурий биноси ҳамда 28 хонадондан иборат 4 қаватли хизмат уйи тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Фарғона вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров иштирок этиб, йиғилганларни ушбу қўшалоқ хурсандчилик билан самимий муборакбод этди. Мамлакатимизда кейинги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун яратиб берилаётган қулай шароитлар алоҳида таъкидланди.

— Дарҳақиқат, бугунги кунда ҳарбий хизматчилар учун барча замонавий шароитлар муҳайё этилмоқда, — дейди янги уйга кўчиб ўтган Азамат Давронов ва унинг турмуш ўртоғи Севара Эгамбердиева. — Бундай эътибор ва рағбат юрт тинчлиги йўлида янада ғайрат-шижоат билан ишлаш, фарзандлар камолидан хотиржам бўлишда муҳим аҳамиятга эга.
Тадбир давомида оила соҳибларига янги уйлар калити топширилиб, хонадонда яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Файзли дастурхон атрофида элу юрт тинчлиги учун дуога қўл очилди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг