«ChatGPT»дан фойдаланган талабалар қўлга тушмоқда
Буюк Британияда «ChatGPT» ва бошқа сунъий интеллект воситаларидан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари тобора кучаймоқда. «The Guardian» нашри ўтказган суриштирувга кўра, 2023–2024 ўқув йилида университетларда академик ҳалоллик қоидаларини бузиш билан боғлиқ деярли 7 мингта ҳолат аниқланган. Бу ҳар минг талабага 5,1 та ҳолатдан тўғри келади. Солиштириш учун, ўтган йили бу кўрсаткич атиги 1,6 тани ташкил қилган эди. Мутахассислар фикрича, бу рақам йил охиригача 7,5 тага етиши мумкин.
Сўнгги йилларда анъанавий плагиат ҳолатлари камайиб бораётган бўлса-да, сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда алдаш ҳолатлари кескин ошган. 2019–2020 йилларда, яъни генератив сунъий интеллект оммалашишидан аввал, барча академик қоидабузарликларнинг қарийб учдан икки қисмини плагиат ташкил қилган. Пандемия даврида онлайн таълим формати бу ҳолатларни кучайтирган эди. Эндиликда эса фирибгарлик усуллари ўзгармоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, анъанавий плагиат ҳолатлари минг талабага нисбатан 19 тадан 15,2 тага тушган ва 2026 йилга бориб бу кўрсаткич 8,5 тагача камайиши прогноз қилинмоқда. «The Guardian» нашри академик ҳалоллик билан боғлиқ статистика сўраган 155 та университетдан 131 таси жавоб берган бўлса-да, уларнинг 27 фоизи ҳали сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳолатларини алоҳида қайд этмаётганини билдирган. Бу эса олий таълим соҳаси ҳали ҳам янги технологияларга мослашаётганини кўрсатмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, кўплаб фирибгарлик ҳолатлари ҳануз аниқланмай қолмоқда. «Higher Education Policy Institute» томонидан ўтказилган сўров натижасига кўра, талабаларининг 88 фоизи баҳолаш жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланади. Реадинг университети олимлари эса синов тариқасида сунъий интеллект ёрдамида ёзилган ишларни топширган ва уларнинг 94 фоизи аниқланмасдан ўтганини аниқлаган.
Лондондаги Империал коллежнинг академик ҳалоллик масалалари бўйича олими доктор Томас Ланкастер фикрича, агар талаба сунъий интеллект яратган матнни қайта таҳрирласа, уни аниқлаш деярли имконсиз бўлади. «Бу жараённинг ўзи ҳам ўқувчиларга ўзини ривожлантириш имконини беради», — дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг