All

Водий вилоятларида смарт карта шаклидаги кадастр паспорти берилиши бошланди

Бугунги кунда ҳар қандай соҳада технология ўз сўзини айтмоқда. Энди кадастр соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Соҳада замонавий инновацион ечимлар истеъмолга жорий этилди.

14:19 20 Май 2020
Енгилишни билмаган “Қоя”

Марсель Десайи 1968 йилда Ганада туғилган. Онаси франциялик дипломатга турмушга чиққанидан кейин шу мамлакатга кўчиб келишган. Франция фуқаролигини қабул қилган. Бундай футболчиларни одатда, “Чинакам курашчи”, дея таърифлашади. Ҳимоя чизиғида тўп сурган Десайига “Қоя” лақаби ҳам бежиз берилмаган.

14:00 20 Май 2020
Ромитанда 1 минг 400 тадан зиёд камбағал оила бор

Бухоро вилояти Ромитан туманида 160 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиляпти. Туман ҳокимлиги томонидан ўрганилганида 1 минг 423 та оила моддий ёрдамга муҳтожлиги, камбағаллиги аниқланди.

13:52 20 Май 2020
Tashkent City сайилгоҳи ўз фаолиятини бошлади

Бугун, 20 майдан бошлаб Tashkent City сайилгоҳи яна меҳмонларни кутиб ола бошлади. Бу ҳақда Tashkent City сайилгоҳи матбуот хизмати хабар бермоқда.

13:34 20 Май 2020
Республика ишчи гуруҳи Оққўрғонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовлар иштирокидаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи айнан шу мақсадда...

13:25 20 Май 2020
Мақсад – тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш

Коронавирус пандемияси даврида давлатимиз раҳбари раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, глобал иқтисодий инқирозни бартараф этиш борасида тезкор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бу борада муҳим Фармон ва қарорлар қабул қилинди.

13:24 20 Май 2020
Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди(фото)

Мексиканинг шимолидаги Нуево Леон штати аҳолиси ижтимоий тармоқларда муз бўлакларининг суратларини жойлаштиришди.

13:08 20 Май 2020
Коронавирус ҳақида билимларни тест синовидан ўтказиб, QR-кодли сертификатга эга бўлиш мумкин

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассислари ҳамкорлигида, шунингдек “Shohruh dastur hosting” МЧЖ иштирокида COVID-19 коронавируси бўйича e-sertifikat.uz доменида онлайн тест дастурий таъминоти ишлаб чиқилди.

13:05 20 Май 2020
Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуришда қатнашиш учун 70 та инвестор ариза берди

30 та мамлакатдан 70 компания ва консорциумлар Ўзбекистонда  қуввати 100 МВт  га тенг бўлган биринчи шамол электр станцияси (ШЭС) қурилишида иштирок этиш учун ариза берди. Аризалар шу йилнинг 13 майигача қабул қилинди, деб хабар берди  Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот...

12:37 20 Май 2020
Самарқанддаги сув омборлари хавфсизлик талабига жавоб берадими?

Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалиги учун ишлатиладиган сувнинг 70 фоизи Зарафшон дарёсидан олинади. Шу билан бирга сув омборлари ҳам тармоқни сув билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.

12:16 20 Май 2020
ИЖТИМОИЙ ФИКР: Респондентларнинг 74 фоизи Ўзбекистоннинг ЕОИИга, 78 фоизи ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масаласи қизғин баҳсларга сабаб бўлмоқда. Албатта, бу масалаларда ижтимоий жамоатчилик фикри ҳам муҳим ҳисобланади.

11:57 20 Май 2020
“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳриридаги энг муҳим ўзгаришлар кўрсатиб ўтилди

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг синфларида таълим олувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланмоқда;

11:54 20 Май 2020
Яширинча минерал ўғит олиб кетаётган ҳайдовчи қўлга тушди

Жорий йилнинг 19 май куни соат 06:00 ларда, Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 996 км.да "Нексия" русумли транспорт воситаси ЙПХ инспектори Ю.Умаров томонидан тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, Бахмал туманида яшовчи 1987 й.т. фуқаро О.Ў. транспорт воситаси юк хонаси...

11:44 20 Май 2020
Тўрткўлда катта миқдордаги “трамадол” савдосига чек қўйилди

Қорқалпоғистон. 2020 йил 18 май куни соат тахминан 07:00 ларда Тўрткўл тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қора дори-2020” тадбир давомида, Тўрткўл тумани “Мискин ЙПХ” блок постида, Ж.Б.,ни бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, автомашина кўздан кечирилганида, кўп миқдорни ташкил қилувчи 446...

11:42 20 Май 2020
Бувайда туманида "Нексия" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, 20 май куни соат 09:15 ларда Фарғона вилояти, Бувайда тумани, "Янгиқўрғон" қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги "Нексия" русумли транспорт воситасининг двигатель қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёнғин юзага келган. Бу ҳақда...

11:36 20 Май 2020
Дунёда коронавирус. АҚШда қурбонлар сони 91 мингдан ошди ва бошқа янгиликлар

— АҚШда вирусни юқтирганлар сони 1,52 млн.дан ошди, тузалганлар сони 289 мингдан ортиқ бўлса, вафот этганлар 91 мингдан кўпайди.

11:33 20 Май 2020
Алишер Қодиров: "...таҳлиллар асосида аҳолининг 17-22 фоизи фақатгина муқаддас диний қадриятлар асосида банк билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаяпти деган хулосага келдик"

Банк тизимида режалаштирилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бир қаторда Президент томонидан аниқ масала қўйилди: аҳолининг маблағлари банклар фаолиятига самарали жалб қилинмаяпти. Мижоз билан ишни тўғри ташкил қилмаган банкнинг келажаги йўқ. Партияда олиб борилган таҳлиллар асосида аҳолининг 17-22 фоизи фақатгина...

11:19 20 Май 2020
Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича Идоралараро кенгашнинг вазифаси нима?

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар, соҳа вакиллари, экспертлар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

11:05 20 Май 2020
Эртага Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг мажлиси бўлиб ўтади

2020 йил 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференсалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

11:02 20 Май 2020
Мансабдор шахслар 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди​

Бироқ жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузишиб, 5,4 млрд. сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.​

10:56 20 Май 2020

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер