All

Эртага об-ҳаво қандай бўлади?

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.

13:43 20 Июнь 2020
Қўмондон қорақалпоғистонлик ва хоразмлик ёшлар билан учрашди

Яқинда «Ёшлар ойлиги» доирасида Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов қорақалпоғистонлик ёшлар билан учрашди. Тадбирда Хоразм вилояти ёшлари ҳам видеоконференс алоқа орқали онлайн тарзда қатнашди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати...

13:13 20 Июнь 2020
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига қабул бошланди

Бугун юртимиз ёшлари ўз ҳаётидаги муҳим босқич олдида турибди. Мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари қаторида кўплаб абитуриентлар учун «ғалвир сувдан кўтариладиган палла» яқин. Ҳозирда улар ўз иқтидорлари ва йиллар давомидаги тўплаган билимларини намойиш...

12:44 20 Июнь 2020
Эртага 2 та чартер рейс амалга оширилади 

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

12:36 20 Июнь 2020
Бишкек мэрида коронавирус аниқланди

Ҳозирда Бишкек мериясининг барча ходимлари масофадан ишламоқда.

12:23 20 Июнь 2020
Тошкентда “Bitcoin” савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғуллангани аниқланди. 

12:19 20 Июнь 2020
Самарқанд вилоятининг иккита туманида ДХМнинг янги бинолари фойдаланишга топширилди

Пастдарғом тумани аҳолиси сони жиҳатидан ҳам, ер майдонларининг кенглиги бўйича ҳам Самарқанд вилоятининг энг катта туманларидан бири ҳисобланади. Бугун ушбу туман аҳолиси учун унитилмас кун десак ҳеч муболаға бўлмайди. Сабаби, туманда кейинги йиллар мобайнида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари самараси...

11:06 20 Июнь 2020
Uzbekistan Airways раисига янги ўринбосар тайинланди

Turkish Airlines’нинг собиқ вице-президенти Орхан Сиврикая Uzbekistan Airways раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълумот берилган.

11:04 20 Июнь 2020
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошди

2020 йил 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6025 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

10:06 20 Июнь 2020
БМТ Бош ассамблеяси раислигига туркиялик дипломат сайланди

Туркиялик дипломат ва сиёсатчи Волкан Бозкир БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси этиб сайланди.

08:40 20 Июнь 2020
«Чорсу»даги савдо жойи учун 500 доллар пора сўраган бозор ходими қўлга тушди

У ўз аризасида озиқ-овқат дўкони жойлашган «Эски жўва» бозори маъмурияти вакили ундан ишини давом эттириши учун 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўмлик меваларни талаб қилгани ҳақида ёзган.

08:30 20 Июнь 2020
Коронавирус Ҳиндистон ва Покистонда авж олмоқда

Мамлакатда 382 мингга яқин одам касал бўлиб, 12 573 нафар одам вафот этди. 205 минг киши вирусни енгган.

08:06 20 Июнь 2020
Ўзбекистонда ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтган ОТМлар тўлов-контракт миқдорини эълон қилди

Ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМнинг 5 таси тўлов-контракт миқдорларини эълон қилган.

07:40 20 Июнь 2020
Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари ўзгардими?

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 2020 йилнинг 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам) бўлиб ўтиши белгиланди.

07:25 20 Июнь 2020
Абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.  Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати хабар берди.

00:41 20 Июнь 2020
Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида мaълумот берилди

Бугун коронавирус аниқланган беморлар ҳақида мaълумот берилди

23:25 19 Июнь 2020
Сўнгги олти соат ичида Ўзбекистонда аҳоли орасида бирорта ҳам касаллик аниқланмади

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ошди

23:03 19 Июнь 2020
«Жуда мураккаб бўлса ҳам яшашни истаётган бошқа беморлар билан учрашдим. Чунки ҳаёт шунга арзийди» — «Барселона»нинг собиқ мураббийи

«Барселона»нинг собиқ мураббийи ўзида аниқланган даволаб бўлмайдиган касаллик ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. 

22:30 19 Июнь 2020
"Андижон" халқаро аэропортига "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номи берилди 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, "Андижон" халқаро аэропортига "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

22:23 19 Июнь 2020
Электр энергияси истеъмолидаги қоидабузишлар натижасида миллиардлаб маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди

Жорий йил бошидан буён Энергетика вазирлиги ҳузуридаги ​"Ўзэнергоинспеция"нинг Мажбурий ижро бюроси билан ўтказган қўшма рейдлари давомида истеъмолчилар томонидан йўл қўйилган 212 та қоидабузилиш ҳолатлари аниқланди. Оқибатда 34,5 млрд. сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.​ Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

22:09 19 Июнь 2020

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер