All

Кибертовламачилар 623 минг нафардан ортиқ фуқаронинг маълумотларини қўлга киритишди

АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига кўра, касалхоналарга уюштирилган киберҳужумлар оқибатида 623.774 нафар АҚШ фуқароси шахсий маълумотлари ўғирланган.

11:52 13 Декабрь 2022
Акт соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади

Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида ўқиши учун таълим кредити ажратиш тизими йўлга қўйилган.

11:47 13 Декабрь 2022
Америкалик олимлар ядровий синтез соҳасида катта ютуққа эришишди

Тажриба натижаси қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни тугатишга ёрдам берадиган чексиз тоза энергия манбасини очиш учун ўнлаб йиллар давом этган изланишда улкан қадам бўлади.

11:41 13 Декабрь 2022
Ўзбекистонда ананас импорти 66 тоннага ошган

Ананас импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 66 тоннага ошган.

11:35 13 Декабрь 2022
Янги балиқ турлари иқлимлаштирилиши натижасида етиштирилувчи балиқ турлари сони 4-5 тадан 15-20 тага етказилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Зилола Рўзиева маълум қилди.

11:30 13 Декабрь 2022
Ногиронлиги бўлган ёшларга 15 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган. 

11:24 13 Декабрь 2022
Андижон шаҳрида 6 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини талон-тарож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўриш юзасидан «Ўзенергоинспекция» томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

11:23 13 Декабрь 2022
Тадбиркорларнинг энергия ресурсларидан фойдаланиш ҳолатлари текширилади

«Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–440-сон, 12.12.2022 й.) қабул қилинди.

11:20 13 Декабрь 2022
Ўзбекистонда бир кунда 2806 нафар чақалоқ туғилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Штабига келиб тушган маълумотларга кўра, 12 декабр соат 8:00 дан 13 декабрь соат 8:00 гача, яъни сутка давомида 2806 нафар чақалоқ дунёга келди. 

11:19 13 Декабрь 2022
Алоҳида эътибор кўмакка муҳтож аҳоли қатлами муаммоларига қаратилди

Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятининг Асака ва Фарғона вилоятининг Бешариқ туманларида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

11:18 13 Декабрь 2022
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯИМдаги улуши 1,6 % га камайди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)даги улуши 24,8 % ни ташкил этди.

11:12 13 Декабрь 2022
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлисда мамлакат тараққиётига оид бир қатор қонун лойиҳалари ва кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилади.

11:10 13 Декабрь 2022
«Тошкент — Термиз — Тошкент» йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди

«Янги йил байрами» муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида «Тошкент —Термиз — Тошкент» йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.

11:05 13 Декабрь 2022
ОИТС билан касалланиш ҳолатлари 10 фоизга камайди

Президентимиз бошчилигида фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТ касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

11:04 13 Декабрь 2022
“Монтаж” фильми Қозоғистонда совриндор бўлди

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Debut start 2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган “Монтаж” қисқа метражли бадиий фильми Қозоғистондаги “Бастау” бутун дунё талабалар ҳамда дебютантлар кинофестивалида “Netpac” совринини қўлга киритди.

10:58 13 Декабрь 2022
“Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари ташкил этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлигига туберкулёз билан касалланган беморларни дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифаси қўйилди.

10:52 13 Декабрь 2022
Коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони сезиларли даражада пасайди

2022 йил 12 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 58 нафарни ташкил этмоқда.

10:50 13 Декабрь 2022
Наманган аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Намангандаги метеорологик сабабларга кўра ҳаво кемаларини халқаро аэропортга қабул қилиш ва жўнатиш вақтинча тўхтатилди.

10:47 13 Декабрь 2022
Таниқли журналист, азиз ҳамкасбимиз Қудратилла Нажмиддиновни шукрона айёми — таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!

Ижодкорга узоқ умр, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, фарзандлар бахту камолини кўриб юришликни тилаймиз. Янги ижодий чўққилар сари интилишда толмаслик сўраймиз.

10:43 13 Декабрь 2022
Таниқли журналист Истам Иброҳимовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз!

Ижодкорга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, ижодий чўққилар сари дадил одимлайверишни тилаймиз!

10:39 13 Декабрь 2022

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер