Бунақаси эртакларда бўлади
Бор экану йўқ экан... Қизилтепа туманида 87 ёшли отахон Исмоил бобо Тўхтаев ва унинг кампири Шарофат ая Дилова тўзибгина қолган хонадонда истиқомат қилишар экан. Қарийб олтмиш йиллик турмушларида бир-бирига ўхшаш кунларга ўрганиб қолган кексалар бир кун келиб “Инсон қадри” шунчалик бўлишини кутмаган эди.
Хуллас, шундай кунлардан бирида, аниқроғи, Мустақиллик байрами арафасида уларнинг хонадонига туман ҳокими келиб, суҳбат орасида “Сиз чолу кампирга йўлланма олиб берсак, бир санаторийда дам олиб келмайсизларми”, дебди.
Дабдурустдан кўрсатилган илтифотдан шошиб қолган Исмоил бобо:
— Мана шу ернинг ўзи бизга санаторий, — дея жавоб қилади.

Чол-кампирнинг камсуқумлиги, самимий шукронасидан мамнун бўлган ҳоким уларни кўндириб, “Турон” санаторийсига жўнатибди.
Икки ҳафта ҳаш-паш дегунча ўтиб кетди. Бироқ қариялар қайтгач, не кўз билан кўрсинки, улар яшаган уй-жой ўрнида барча қулайликларга эга, муҳташам иморат тикланган.
— Энг аввало, биз каби кишиларни қадрлаган Президентимизга катта раҳмат, — дейди Шарофат ая Дилова. — Бунақаси эртакларда бўларди. Бошимиз осмонга етди.
Кексаларнинг рўшноликдан розилиги тасодиф эмас. Туманда ўзгалар ёрдамига муҳтожларнинг рўйхати шакллантирилиб, босқичма-босқич уларнинг ижтимоий муаммолари бартараф этилмоқда.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг