Булунғурда “Помидор сайли”
Булунғур туманининг Фозил Йўлдош номидаги маҳалласида “Помидор сайли” ўтказилди. Тадбирда Самарқанд вилоятининг туманларида етиштирилган помидорлар билан бирга қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Помидор уруғлари, навлари, ундан турли маҳсулотлар тайёрлаш усуллари ҳам намойиш қилинди.

Сайлнинг очилишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев сўзга чиқиб, помидор нафақат халқимиз дастурхонининг асосий неъматларидан бири, балки вилоят қишлоқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга маҳсулотлардан эканини таъкидлади.

Жорий йилда Самарқанд вилоятида 2631 гектар очиқ майдонда, 239 гектар иссиқхоналарда помидорнинг касалликка чидамли ва сермаҳсул навлари экилган.

— Вилоятимизда ҳар йили юз минг тонналаб помидор етиштирилиб, маҳаллий бозорларимизни таъминлаш билан бирга, хорижий мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда, — деди вилоят раҳбари. — 2024 йилда қиймати 3,2 миллион долларлик помидор ва консерва маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Жорий йилнинг 8 ойида экспорт кўрсаткичи 2,1 миллион долларга етказилди. Йил якунига қадар бу кўрсаткич 4,3 миллион долларга етказилиши режалаштирилган.

“Помидор сайли” доирасида ташкил этилган танловда 1-ўрин Пастдарғом, 2-ўрин Булунғур, 3-ўрин Нарпай тумани вакилларига насиб этди. Шунингдек, сайлда фаол иштирок этган шаҳар ва туманлар ҳамда вилоят ташкилотлари вакиллари ҳам тақдирланди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг