Бухоролик депутатлар Навоийда
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳадаги ижобий ютуқлар, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бухоролик бир гуруҳ депутатлар Навоий вилоятида бўлиб турибди.

Депутатлар дастлаб вилоятнинг Қизилтепа туманига бориб, халқ депутатлари туман Кенгаши, доимий комиссиялар, Кенгаш котибияти фаолияти билан танишди. Унда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаолиятида эришилган ютуқлар, очиқлик ва шаффофлик йўлидаги амалий ишлар, қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар бўйича таклифлар берилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, партия гуруҳлари ва котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таҳлилий маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашувда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раиси Ғофир Алиев ўзаро тажриба алмашиш мамлакатимиздаги маҳаллий Кенгашларда фаолият олиб бораётган депутатлар давлатимиз раҳбарининг ўтган йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи ҳамда парламентнинг қўшма мажлисларидаги маърузалари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда халқнинг чинакам “овози”га айланишини таъкидлади.

Амалий учрашувлар дастури доирасида бухоролик депутатлар Қизилтепа, Карманадаги маҳаллалар ва саноат корхоналарида бўлиб, маҳаллий Кенгашларнинг ҳақиқий назорат органи бўлишига эришиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик назоратини йўлга қўйиш борасида халқ депутатлари Навоий вилояти маҳаллий Кенгашлари депутатларининг тажрибалари билан танишмоқда.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг