Бухорода ҳам 32 нафар бемор коронавирусдан тузалди

14:20 25 Апрель 2020 Жамият
937 0

Бухоро вилоятидан бир йўла 32 нафар беморнинг тўлиқ соғайиб чиқиши коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабасидир. Уларнинг 22 нафари вилоят кўп тармоқли марказидан, 10 нафари юқумли касалликлар шифохонасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг 30 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркияданчартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улардан 28 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Андижон вилоятидан, 5 нафари Тошкент вилоятидан, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларидан 3 нафардан, Сурхондарё, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 74 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 15 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 178 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 210нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича Тошкент шаҳридан кейин энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 657 нафарни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер