Бугунги Қўқоннинг жамоли
Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларида замонавий мезонлар асосида безаш ҳамда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Латиф шаҳарнинг Туркистон, Янги чорсу, Алишер Навоий, Усмон Носир, Форобий номи билан аталадиган кўчаларини зийнатлаш учун биргина “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 3 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тунги иллюминациялар ўрнатилмоқда.


— Кўҳна кентимиз сўнгги йилларда турли фестиваль ва нуфузли халқаро анжуманлар марказига айланди, — дейди Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи Акмалжон Ҳайдаров. — Бу каби саъй-ҳаракатлар маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга янада қулай муҳит яратиб, хушкайфият улашишга қаратилган.


Таъкидлаш ўринлики, эндиликда тарихий Ўрда майдони тасвирий санъат усталарининг очиқ осмон остидаги ижод масканига айланади. Қўқон арт-резиденцияси рассом ва мусаввирларга эркин ижод қилиши учун катта имкониятлар яратилади. Ижодкорлар томонидан очиқ ҳавода маҳорат дарслари ўтказилади ҳамда тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Марказий Осиёнинг интеллектуал меросини улуғлашда янги босқич Тошкентда бошланмоқда — The Washington Post
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг