Бугун тунда Регистон меъморий ансамбли мовий рангга бурканади

16:18 15 Сентябр 2020 Маданият
3176 0

Бугун тунда республика бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. Аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда порлайди.

Тошкентда Wyndham, Radisson blu hotel, Hayatt Reggency Tashkent ва Hillton меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияга қўшилиб улгурди. Шунингдек, Анҳор Локомотив боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Ундан ташқари Самарқанддаги Регистон майдони ҳам мовий рангга бурканади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?