Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

09:25 09 Февраль 2026 Жамият
169 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 8-11 февраль кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ — 1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10-11 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 9-10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 11 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 9 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 10-11 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади. Навоий вилояти шимолида 8 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 9-10 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 11 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-10 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 9 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 12-17° илиқ; 10-11 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 9-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-11 февралда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, 9 февралда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 февралда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° илиқ, 9 февралда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 10 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ; 11 февралда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 8-9 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 10-11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 9 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ; 10-11 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), 9-10 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8 февралда кечаси 8-13° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ; 9 февралда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ; 10 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ -3° илиқ; 11 февралда кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?