Бугун пилла, эртага — тилла
Тўрақўрғон тумани пиллакорлари зафар маррасига етиб келдилар. Вилоятда биринчи, республикада ҳам олдингилар қаторида давлатга пилла сотиш шартномавий режаси ортиғи билан бажарилди. 3031 қути қурт уруғидан 167 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси йиғиб олинди.
Пиллачиликни деҳқончилик ҳандалаги дейишади. Туманда бу соҳага қишлоқ аҳлини ижтимоий меҳнатга жалб этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Жорий мавсумда ҳам тўрт мингга яқин киши мазкур юмуш билан шуғулланди.
— Бу йил маҳалламиздаги 31 та хонадон ипак қурти парваришлади,-дейди Хўжанд МФЙ раиси Икромжон Исоқов. – Бор-йўғи бир ой давом этадиган мавсум манфаатдорлигини одамлар юракдан сезиб ишлашяпти. Чунки, қурт боқиш энг аввало оилага яхшигина даромад. Қолаверса, пиллакор учун бир йиллик иш стажи.
Қабул манзилгоҳларидагилар тўрақўрғонликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг