Бугун “Исломхўжа” фильмининг премьераси бўлиб ўтади
Бугун Алишер Навоий номидаги киносаройида соат 18:30да ҳақиқий кино ихлосмандлари, мутахассислари томонидан орзиқиб кутилаётган “Исломхўжа” фильмининг премьераси бўлиб ўтади. Санъатшунос Ҳасан Тошхўжаевнинг фикрича, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган мазкур кино картина ўзбек миллий кинематография соҳасида ўзига хос инқилоб ясайди. Унинг айтишича, “Исломхўжа” фильми шу пайтгача кино санъатида (саноатида эмас!) асрлар оша муҳим саналган эскича ёндашувлар, “Фильм мана шундай бўлиши керак, тамом-вассалом!” сингари қатъий чеклашларни, инсон тахайюлининг чексиз парвозига қўйилган темир занжирларни парчалаб ташлаган.
Бу қарашлар қай даражада ҳақиқатга яқин ёки йироқлигини эса бевосита ана шу фильмни томоша қилиб, ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Келинг, кўринг, фикрингизни айтинг.
Маълумот учун, “Исломхўжа” – ушбу янги бадиий-публицистик фильм ХХ аср бошларида нафақат Хоразм музофоти балки, бутун Марказий Осиё ҳудуди, ҳатто Чор Россиясининг амалдорлари орасида юксак нуфузга эга бўлган Хива хонлиги Бош вазири Исломхўжанинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Ўз даврининг тараққийпарвар, халқпарвар давлат ва жамоат арбобларидан бири бўлган Исломхўжа 17 ёшидан хонликнинг савдо ва саноат марказларидан бири ҳисобланмиш Хазорасп беклигига хокимлик қилган, 26 ёшида Хива хонлигининг Бош вазири этиб тайинланган. Валиаҳд Асфандиёр тўранинг ҳукмронлиги даврида Исломхўжа хонликнинг барча муҳим ва маъсулиятли вазифаларини ўз зиммасига олиб, кўплаб иншоотлар қурдирган. Қатор соҳаларда ислоҳотлар олиб борган. Бироқ, хонликнинг энг юқори амалдори, буюк ислоҳотчи Исломхўжа сирли равишда ўлдирилиб, ҳатто қотилликни фош этиш учун бошланган тергов ҳаракатлари босди-босди қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг