«Ботиробод» гуллари – экспортга
Фото: Халқ сўзи
Андижон вилояти Избоскан туманидаги «Ботиробод» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ўз томорқасида етиштирган гул кўчатларини Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон Республикаларига экспорт қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

— Вилоятимизда томорқадан унумли фойдаланиш, ўзини-ўзи иш билан таъминлаш, уйдан чиқмаган ҳолда даромад топиш усулларини оммалаштиришга бўлган эътибор туфайли маҳалламизда гулчилик билан шуғулланувчилар сони тобора ортиб бормоқда, — дейди шу маҳаллада яшовчи Давронбек Каримов. —Шахсан бизнинг хонадонда ташкил этилган иссиқхонада беш нафар доимий, 15 нафар мавсумий ишчи бандлиги таъминланган. Уларнинг ойлик маошлари 1,5-2 миллион сўмни ташкил этгани ҳолда оилавий соф даромадимиз ўтган йили 56 млн. сўмни ташкил қилди. Бу йилги ҳисоб-китобларимизга кўра 100 млн. сўм соф фойда олишни кўзлаяпмиз.
Маҳаллада 640 та хонадон мавжуд бўлиб, унда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 90 фоиз хонадонлар томорқасидаги иссиқхонада гул кўчатлари парвариши йўлга қўйилган. Улар томонидан етиштирилган кўчатлар республикамизнинг барча вилоятларига етказиб берилмоқда. Мавжуд иссиқхоналарда юз турдан зиёд гул кўчатлари бўлиб, уларнинг аксарияти хориж мамлакатларидан олиб келинган ва мамлакатимиз иқлимига мослаштирилган.
Ички бозорни камёб гул кўчатлари билан таъминлаб келаётган ботирободликларнинг довруғи республикамиздан ташқарида ҳам маълум. Айни дамда улар қўшни давлатлар буюртмасига асосан кўчат экспортига киришганлар.
Саминжон ҲУСАНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг