Бўстонлиқдаги 7 та «дача» энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланган — Бош прокуратура

Фото: Бош прокуратура
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда, деб хабар беради Бош прокуратура ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «дача»ларда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланилиши аҳволи ўрганилган. Унда мазкур «дача»ларнинг 7 тасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
«Ҳозирда етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда», дейилади хабарда.
Бош прокуратура тадбиркорлардан фаолияти давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланишларини сўраган.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этаётганини эслатган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг